“ЖАМИЯТ ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДИ ЖАМИЯТ АЪЗОЛАРИ МАНФААТЛАРИНИ КЎЗДА ТУТГАН ҲОЛДА, ҚОНУНИЙ АСОСЛАРИДА ДАРОМАД ОЛИШДАН ИБОРАТ БЎЛИБ, ҚУЙИДАГИЛАР УНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ҲИСОБЛАНАДИ: -жамият фаолияти самарали бўлишини таъминлаш; -жамият аъзолари мафаатларига зарар етказмаслик; Механизмларини ривожлантириш, жахон бозорида рақобатга бардошли юқори сифатли пахта махсулотлари ишлаб чиқаришдан қишлоқ хўжалиги ва пахта тозалаш корхонасининг иқтисодий манфаатдорлигини кучайтириш; -хизмат кўрсатувчи банклар иштирокида пахта хом ашёсини харид қилиш ва қайта ишлаш юзасидан пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари билан контрактация шартномалари тузиш; -тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ пахта хом ашёси харид қилиш ва қайта ишлаш ҳамда пахта махсулотларини экспортга ва ички бозорга етказиб бериш; -пахта етиштирувчи хўжаликларни пахтанинг жахон бозорида харидоргир бўлган селекция навларининг юқори кондицияли уруғлик чигитлари билан таъминланган ҳолда уруғлик чигитлари билан таъминлаган ҳолда уруғлик пахта хом ашёсининг сифатли қабул қилиниши, сақланиши ва қайта ишланилишини ташкил этиш; Тизимнинг юқори ташкилоти бўлган “Пахтасаноат” ҳудудий акциядорлик бирлашмаси томонидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланиш таъминлаш, пахта хом ашёсини харид қилиш ва қайта ишлаш юзасидан тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига ва фермер хўжаликлари билан белгиланган тартибда ҳисоб – китоб қилиш; пахта хом ашёсини харид қилиш, пахта толаси ва бошқа пахта махсулотлари ишлаб чиқариш, истеъмолчиларга жўнатиш ва шу махсулотларининг қолдиқлари бўйича ҳисоб-китоб ва ҳисобот юритиш, пахта хом ашёси харид қилиш, пахта махсулотлари ишлаб чиқариш хажмлари, уни экспортга ва республика истеъмолчиларига сотиш бўйича маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш; -пахта тозалаш корхонаси техник жихатдан қайта жихозлаш, замонавийлаштириш ва ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш.