29
Апр
2015

“Ўзпахтасаноат” уюшмаси ижро этувчи аппарати меҳнат жамоасининг мажлиси тўғрисида ахборот

 2015 йил 17 март куни “Ўзпахтасаноат” уюшмаси ижро этувчи аппарати меҳнат жамоасининг “Наврўз” байрами ва Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кунлари ҳушёрликни ошириш ва тинчликни таъминлаш масалаларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.

      Мажлисни  “Ўзпахтасаноат” уюшмаси Бошқаруви раиси Ф.Омонов очиб, мажлис қатнашчиларини кириб келаётган “Наврўз” – умумхалқ байрами билан табриклади. Шу   билан бирга, “Наврўз” байрами ва Президент сайлови муносабати билан Республикамизда мустақиллик даврида иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш натижасида эришилган ютуқлар, жумладан, соҳа корхоналарида амалга оширилган ишлар ҳақида нутқ сўзлади.

  Мажлис кун тартибидаги масалалар юзасидан уюшма кадрлар бўлими бошлиғи Н.Мухторов, “Paxtasanoat ilmiy markazi” бош директори Д.Юлдашев ва бошқа иштирокчиларнинг маърузалари тингланди. Уларнинг маърузаларида “Наврўз”- умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ уюшмада ва тизим корхоналарида муносиб тайёргарлик кўрилаётганлигига тўхталиб ўтилди.

     Бўлиб ўтган “Умумхалқ хайрия ҳашари”да соҳанинг 30 мингдан ортиқ ишчи-ходимлари иштирок этдилар. Ҳашар пайтида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари бажарилиб, корхоналар ва пахта тайёрлов масканлари худудлари тозаланди, дарахт ва гул кўчатлари ўтказилди.

     Маърузаларда уюшма ва соҳа корхоналарида ҳам “Наврўз” байрамини пухта тайёргарлик кўриб нишонлаш, байрам ва Президент сайловлари муносабати билан ишчи-ходимлар ўртасида меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик, хайр-саҳоват, бағрикенглик ва бунёдкорлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёшларни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга эътибор кучайтирилиши кераклиги тўғрисида гапирилди.

   Мажлис якунида тизим корхоналарида “Наврўз” байрамини муносиб нишонлаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови даврида Уюшма марказий аппарати биноси ва тизим корхоналарида хавфсизликни таъминлаш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ёнғинга қарши кураш тадбирларини кучайтириш хамда хушёрликни ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар белгиланиб, тегишли қарор қабул қилинди.

Leave a Reply

*

Warning: imagepng(/home/qamaship/public_html/wp-content/themes/grandcollege/include/plugin/really-simple-captcha/tmp/253379052.png): failed to open stream: Disk quota exceeded in /home/qamaship/public_html/wp-content/themes/grandcollege/include/plugin/really-simple-captcha/really-simple-captcha.php on line 121

captcha *