Меню
Категории
 
Эълонлар

“Қамаши пахта тозалаш” акциядорлик жамияти
акциядорлари диққатига!

“Қамаши пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларининг новбатдан ташқари умумий йиғилиши 2020 йил “12”декабр куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 1400да Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, Алпомиш кўчаси, 1-уйда жойлашган “Қамаши пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади.
Йиғилиш қатнашчилари рўйхатга олиш соат 1300 бошланади.
Жамиятнинг расмий веб-сайти: www.Qamashi paxta.uz
КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:
1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
3.Аудиторлик ташкелотларнинг хулосасини тасдиқлаш.
4.Жамиятнинг 2019 йиллик хисоботини тасдиқлаш.
5.Жамиятнинг ўтган йиллар ва 2019 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.
6.“Қамаши пахта тозалаш” АЖ 100% таъсисчилигида ташкил этилган “Чевар Севинчбону” МЧЖни ихтиёрий тугатиш.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Республика Худудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини жорий этиш механизмларнини янада кенгайтириш чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 18 ноябрдаги 914-сон қарори ижроси.
Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2020 йил 12 ноябр ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2020 йил 7 декабр ҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт (жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган).
Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Қамаши пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.
Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:
Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани , Алпомиш кўчаси, 1-уй, электрон почта: Qamashi-pt@umail.uz, тел.:(75)53-24-955.

*